Россия чемпионатининг 23-турида "Спартак" "Зенит"га қарши майдонга тушди. "Открытие Арена" стадионида кечган ўйин 2:1 ҳисобида "Спартак" фойдасига ҳал бўлди. 

Мезбонлар 22-дақиқада Квинси Промес голи эвазига олдинги чиқиб олишди. Меҳмонлар 66-дақиқада Артём Дзюбанинг голи билан жавоб қайтаришди. "Спартак"нинг ғалаба тўпини эса 80-дақиқада Александр Самедов киритишга муваффақ бўлди. 

Ушбу ўйиндан сўнг "Спартак" 54 очко тўплаб, 2-ўринда бораётган ЦСКАни 10 очко, 3-ўриндаги "Зенит"ни эса 11 очкога ортда қолдирмоқда.