3 майга ўтар кечаси, муддатидан аввалги сайловларга бир неча кун қолганда Буюк Британия парламенти тарқатиб юборилади. Бу ҳақида жамоалар палатаси етакчиси Дэвид Лидингтон берган маълумотга асосланиб, The Guardian хабар берди.

Таъкидланишича, яқин орада парламентарийлар умумхалқ сайловлар ўтказилиши масаласи бўйича овоз беришади. 

Бундан аввал Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй 8 июнь куни мамлакат парламентига муддатидан аввалги сайловлар бўлиб ўтиши ҳақида эълон қилган эди. Бу  Евроиттифоқ билан Brexit'га доир музокараларда мухолифат партиялар томонидан мамлакат позициясининг  заифлашув хавфи билан боғлиқ.