АҚШ Шимолий Корея билан ихтилофга боришни ва бу мамлакатда тузумни зўравонлик билан ўзгартиришни истамаяпти. Бу ҳақда АҚШ давлат котибининг Шарқий Осиё ва Тинч океани ишлари бўйича ўринбосари Сьюзан Торнтон маълум қилди. 

"Биз ихтилофга ва тузумни ўзгартиришга боришни аниқ истамаяпмиз, бироқ агар керак бўлса, халқимиз ва иттифоқдошларимизни ҳимоя қиламиз. АҚШ ёки унинг иттифоқдошлари аввалги мажбуриятларидан воз кечиб ва ҳарбий зарба бериш билан таҳдид қилиб, БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясини бузяпти, деб ўйламайман", деб айтди Торнтон.

Бироқ, унинг айтишича, АҚШ "Шимолий Кореяга ўзини таҳдид қилувчи тарзда тутишни давом эттиришига" йўл қўймайди. Торнтоннинг таъкидлашича, Вашингтон Шимолий Кореянинг тажовузига тегишли жавоб беради.