АҚШнинг Юта штати полициячилари Уэст-Вэлли, Солт-Лейк, Холладей ва Сэнди шаҳарларида 6 та банкни пижама кийимида тунаган аёлни Тейлорсвиллда ҳибсга олди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Таъкидланишича, Наннетт Луиза Перкинс исмли бу аёл 6 та банкдан 5 тасини икки соатга қолмай тунаб кетишга муваффақ бўлган. У ўғриликларни ўтган дам олиш кунлари содир этган.   

40 ёшли аёл ўз уйида қўлга олинган. Полицияда таъкидланишича, аёл ҳаттоки полициядан яширинишга ҳам уринмаган.   

Аёл ўғриликларни бир хил сценарий бўйича амалга оширган: у банклар ходимларига пулларни бериш талаб қилинган мактубчани узатган, сўнгра пулларни олиб воқеа жойидан ғойиб  бўлган. Банкдаги кузатув камераларида аёл бирор марта қурол намойиш қилмагани ва юзини умуман яширишга уринмагани қайд қилинган.  

Таъкидланишича, аёл аввал ҳам банк карталари ўғрилаш, тажовузкор хатти-ҳаракат учун жавобгарликка тортилган.