«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике «Ювентус»га қарши ЕЧЛ 1/4 финал жавоб учрашуви олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Эртага бизда худди «ПСЖ»га қарши учрашувда бўлгани каби вазиятда майдонга тушамиз. Агар улар ҳеч бўлмаганда битта гол киритишса, биз камида бешта уришимиз керак бўлади.

Биз ҳар доим охиригача курашамиз. Яна бир тарихий кеча яратишимиз учун барча имкониятларимизни ишга соламиз. Ўйиннинг қайсидир қисмида икки учрашувда бизни қониқтирадиган натижага яқин келишимизга шубҳа қилмайман», – деган Энрике.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ва «Ювентус» учрашуви 19 апрель куни «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.