«Атлетик» бош мураббийи Эрнесто Вальверде жамоадан кетишга қарор қилди. Бу ҳақда Tribuna.Uz хабар тарқатди.

Манба берган маълумотларга кўра, басклар жамоасига ўзининг келгуси режалари ҳақида маълум қилиб улгурган. Бильбаоликлар президенти Хосе Уррутия Вальверденинг ўз позициясини айтишини имконият берган. Томонлар икки ойдан буён истеъфо масаласини муҳокама қилиб келишган.

Вальвердега «Барселона» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Каталонияликлар мутахассис билан алоқага чиқишга улгуришган. Испаниялик мураббий ёзда жамоани тарк этадиган Луис Энрикенинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.