Американинг авиация техникаси ишлаб чиқариш бўйича Boeing корпорацияси жорий йилда юздан ортиқ муҳандисни ишдан бўшатиш ниятида. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

«Биз олдинга қараб ҳаракатланишда давом этмоқдамиз ва Вашингтон ҳамда бошқа минтақаларда баъзи мутахассисларни мажбурий равишда қисқартириш билан боғлиқ иккинчи босқичга яқинлашмоқдамиз. Тахминларга кўра, қисқартириш қарийб юз нафар муҳандисни қамраб олади», - дея маълум қилишди компания вакиллари.

Шунингдек Boeing вакилларининг маълум қилишича, оммавий равишда ишдан бўшатиш маҳсулот сотиш суръатининг камайгани туфайли рўй бермоқда.

Ўтган йили эса, Boeing 777 лайнерларни ишлаб чиқаришни қисқартириши ҳақида маълум қилганди.