Буюк Британиянинг Корнуэлл графлигида Монти лақабли пони ёнидан F-15 қирувчи самолётлари учиб ўтгандан кейин қўрқувдан ўлиб қолди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда. 

Самолётлар Саффолк графлигидаги Лейкенхит ҳарбий базасидан қайтаётган бўлган. Самолётлар пони юрган майдон узра жуда пастлаб учган. 10 ёшлик пони 3 ёшли Амелия Брауннинг севимли уй ҳайвони эди. 

Қизча онасининг айтишича, самолётлар пайдо бўлгандан кейин Монти ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. У ветеринар етиб келгунча қўрқувдан ўзига келолмай жони узилган.  

Таъкидланишича, бу самолётлар учиб ўтгандан кейин ён-атрофдаги бошқа бир нечта от ҳам нобуд бўлган. Маҳаллий аҳоли самолётлар жуда пастлаб учишидан шикоят қилмоқда. Одамлар самолётларнинг жуда кучли шовқинидан чўчиб кетишлари ва самолётлар қулаши мумкинлигидан хавотирда эканликларини айтганлар.