Дунёдаги энг яхши авиакомпаниянинг биринчи классида парвоз қандай кечади?

Lifestyle 18 Апрель 2017 14802

Массаж курсили шахсий купе, спа-душ, бош ошпаздан экс­клю­зив таомлар — буларнинг бари ўзингизни қироллик оиласига мансубдек ҳис этишингиз учун тақдим этилади! 2017 йилда TripAdvisor сайти Emirates'ни дунёнинг энг яхши авиакомпанияси деб эълон қилди. Энг яхши фазо кемаларининг рўйхатини тузиш ва ғолибни аниқлаш учун TripAdvisor миллионлаб изоҳларни ўрганиб чиқди. 

Кўплаб омиллар, жумладан, оёқлар учун қулайлик, курсиларнинг шинамлиги, мижозларга хизмат кўрсатиш, тозалик, овқат ва ичимликлар, шу билан бирга, нарх ва сифатга бўлган муносабатлар ҳам ҳисобга олинди. 

Узоқ давом этган саралаш натижасида Яқин Шарқдаги таниқли авиа­ком­па­ния фахрли биринчи ўринни эгаллади. Emirates 32 йил аввал ташкил қилинган бўлиб, ўзининг қулай тежамкор класс ва ҳашаматли биринчи класс салонлари туфайли бутунжаҳон эътирофига сазовор бўлди. 

Биринчи класс учун чипталар арзон эмас: Лондондан Дубайга саёҳат ва қайтиш деярли 4,8 минг доллар бўлади, бироқ бу пуллар эвазига Emirates йўловчиларга унутилмас ҳиссиёт ва таассуротларни тақдим этади.  

Emirates авиа­ком­па­ниясининг A380 лайнеридаги биринчи классда парвоз мана шундай бўлади. 

Emirates кутиш хонаси қуйидагича кўринишга эга. Агар сиз биринчи класс йўловчиси бўлсангиз борт кузатувчисининг ўзи сизни кутиб олади ва жойингизгача кузатиб қўяди. Сизнинг ихтиёрингизда махсус купе, эшиклари ёпилувчи бежирим хона бўлади. 

Чармли ўриндиқ бели осонлик билан горизонтал ҳолатга келади ва қарабсизки, юмшоққина крават пайдо бўлади. барча шарт-шароитлар сиз ўзингизни худди шоҳона меҳмонхонада кетаётгандек ҳис қилишингиз учун.

Купеда шунингдек, Bvlgari брендига тегишли сумкачани топасиз, унинг ичида соқол олиш учун крем, тиш пастаси ва чёткаси ҳамда дезодорант оласиз. Купе ялтироқ ёғоч панел ва олтиндан ишланган. 

Emirates компаниясининг A380 самолётида биринчи синф учун бор-йўғи 14та жой мавжуд. Шу сабабли, ҳар бир мижоз индивидуал хизмат сўрашга ҳақли. 

Агарда сиз 12 км баландликда салқинланишни истасангиз, ювиниш хонаси ва иккита спа-душдан фойдаланишингиз мумкин. 

Ювиниб бўлгач, купега қайтганингизда, сизни ликоп тўла мевалар ва асал қарши олади. 

Исталган вақтда бош ошпазнинг таомига буюртма беришингиз мумкин, улар овқатни Royal Doulton чинни буюмида келтиришади. 

Қарабсизки, купе мини-ресторанга айланади. 

Парвоз давомида йўловчилар интерфаол мониторда фильм томоша қилиши, видеоўйинлар ўйнаши мумкин. Ўриндиқлар махсус панеллар орқали массаж вазифасини ҳам бажаради.

Бундан ташқари, панел орқали хонани ёритиш, эшикларни ёпиш ва очиш мумкин. 

Албатта, Emirates биринчи классида парвоз қилиш жуда ҳам қиммат (битта чипта - 4,8 минг доллар) — бироқ компания ҳар бир мижозини қирол ва қироличалардек кутиб олади. Бундан ташқари, биринчи класс йўловчилари манзилга етиб келгач, самолётни аввал тарк этадилар.

 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44785 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 62073 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34206 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19362 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 74002 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59955 Жамият
Лотереяда фирибгарлик қилган дастурчи 25 йилга қамалди
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1749 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Кўпроқ янгиликлар