Мутахассисларнинг фикрича, яқинда намойиш қилинган Эроннинг қирувчи самолёти ҳақиқий самолётга ўхшаш, бироқ қачондир ҳавога кўтарилиши даргумондир. 

Хорижий манбаларнинг фикрича, яқинда Эрон телевидениеси орқали намойиш қилинган ва тўлиқ Эронда ишлаб чиқарилгани айтилган Qaher-313 самолёти аслида уча олмайди, деб хабар бермоқда National Interest нашри.

Эрон 5-авлоддаги қирувчи самолётлар суратларини чоп этишда давом этмоқда. Янги самолёт ташқи кўринишдан бу турдаги самолётларга ўхшайди, бироқ уча олмаслиги айтилмоқда.

Айни вақтда Эрон ҳарбий авиациясининг аксарияти эски совет ва АҚШ самолётларидан иборат. Эронга қўйилган санкциялар туфайли уларни замонавий хорижий самолётлар билан янгилашнинг иложи йўқ. Бу муаммони ҳал қилиш учун эронлик ҳарбийлар ўз самолётларини яратишга қарор қилишган, бироқ охирги видеолар уларнинг ҳақиқийлигига шубҳа туғдирмоқда.

Мисол учун, Эрон самолётида жуда ғалати, ҳақиқатга кам яқин бўлган аэродинамик схема қўлланган. Қаноти унча каттамас ва қалин олд чеккаларга эга, улар жуда ишончли кўринади, бироқ ҳавода ёрдам бериши даргумон. Самолётнинг аэродинамик профили кам бошқарувчанликка мойил.

Энг катта саволларни корпуснинг ичига чуқур киритилган иккита кичик сопло уйғотмоқда. Бунда двигателлар тягаси қандай бошқарилиши мутлақ тушунарсиз. Бундан ташқари, Эрон бундай ўлчамдаги ягона двигателларга эга: бу двигателлар анча илгари сотиб олинган Northrop F-5 Freedom Fighter самолётидан ечиб олинган General Electric J85 двигателидир. Бу двигателларнинг кучи замонавий ҳарбий самолётга етиши даргумон. Мутахассисларнинг фикрича, видеода аэродром бўйлаб "ишончли" юра оладиган, бироқ ҳеч қачон уча олмайдиган макет тасвирланган.