Формула-1 мусобақасида мунтазам қатнашиб келаётган «Force India» жамоаси эгаси, ҳиндистонлик тадбиркор Виджай Маллья Скотленд-Ярд томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Times of India хабар қилмоқда. Айни вақтда уни Ҳиндистонга экстрадиция қилиш имконияти кўриб чиқилмоқда. Шу билан бирга, тадбиркор Лондон суди саволларига жавоб бериши керак. 

Ҳиндистон банклари суд орқали Малльядан 1,4 млрд доллар маблағларини ундиришга ҳаракат қилишмоқда. Банкларнинг уқдиришларича, тадбиркорга тегишли Kingfishe авиакомпанияси шунча миқдорда қарздор. Шундан сўнг, Ҳиндистон полицияси тадбиркорни қидирувга берди. 

2017 йил февралида Марказий тергов бюроси (CBI) «Force India» хўжайинини мамлакатдан 2,54 млрд рупий (39 332 000 млн доллар) ҳозирда мавжуд бўлмаган авиакомпанияга тегишли маблағларни олиб чиққанликда айблаган эди. Бюро Буюк Британиядан тадбиркор экстрадициясини сўраган эди. 

Лондон суди Малльяни экстраддиция қилиш унинг инсон ҳуқуқларига зид эмаслиги борасида хулоса чиқариши керак.