Туркияда конституцион ислоҳот бўйича ўтказилган референдумда иштирок этган фуқароларнинг 51,2 фоизи уни ёқлашди, 48,8 фоиз киши қарши бўлди. Натижаларга кўра, эндиликда мамлакатнинг амалдаги президенти Ражаб Эрдўғон назарий жиҳатдан 2029 йилгача ҳукумат тепасида қолиши мумкин. 

Референдумнинг кейинги кунларида тарафдорлар ва қаршилар кўчаларга чиқиб, ўз позицияларини ифода қилишда давом этишди.

Шунингдек, Туркияда мухолифат кучлари сайлов комиссиясидан референдум натижаларини бекор қилишни талаб этмоқда.

Республика халқ партияси матбуот хизмати тегишли талаб ифодаланган апелляцияни Марказий сайлов комиссиясига топширган.