Шу кунларда SpaceX компанияси ўз сайтида Hyperloop Pod Competition танловининг иккинчи босқичи жорий йилнинг ёз мавсумида бўлиб ўтиши ҳақидаги маълумотни жойлади. Ўтган йили муҳандислар умумий концепцияни қоғозда тақдим этиб, Hyperloop синов қувурлари ичида кичик араваларни синовдан ўтказишган бўлса, бу сафар ҳаммаси бошқача бўлишига ваъда берилмоқда, зеро иккинчи босқичнинг вазифаси - имкон қадар максимал тезликни намойиш қилиш.

Иккинчи босқич синовларида асосан Америкадаги турли  ОТМлар мутахассисларидан иборат 22 жамоа қатнашади. Ишланмалар SpaceX'га тегишли ҳудудларда, 1,8 диаметр 1,5 километрли махсус синов қувурида синовдан ўтказилади. Hyperloop саҳифасида синов 2017 йилнинг 25-27 августида бўлиб ўтиши маълум қилинган. 

Hyperloop Pod Competition танлови доирасидаги кабиналарнинг илк синови 2017 йилнинг январида бўлиб ўтган. Ўшанда тадбирда 27 жамоа иштирок этди. SpaceX мусобақа ташаббускори бўлиб, компания шу тариқа  шу ғояга кўпроқ мутахассисларни жалб қилиб, тўлиқ функцияли прототипларни ишлаб чиқариш жараёнини тезлаштирмоқчи.