Ироқнинг Мўсул шаҳри яқинида ИШИД террорчилик гуруҳи раҳбарларидан бири ўлдирилди. Бу ҳақда Ироқ федерал полициясига асосланиб РИА Новости агентлиги хабар тарқатди.

Генерал-лейтенант Раёд Шокирнинг айтишича, Мўсулнинг ғарбий қисмидаги Ас-Саура туманида Абу Ҳожир ар-Русининг штабига ракета зарбаси берилган.

4 апрель куни ҳам Мўсулда ИШИД раҳбарларидан икки нафари, нефть савдосига масъул бўлган Абу Мария ар-Руси ҳамда ҳарбий қўмондон Абу Муҳожир ар-Руси ўлдирилганди. Русилар келиб чиқишига кўра россиялик экани айтилади.