Европа чемпионлар лигасининг 1/4 финалидан ўрин олган яна бир жавоб учрашувида таркиблар маълум бўлди.

«Лестер»да бўлиб ўтадиган учрашувда «Атлетико» ва мезбонлар мураббийлари таркибларни эълон қилди.

«Лестер»: Шмейхел; Симпсон, Морган, Беналуан, Фукс; Олбрайтон, Ндиди, Дринкуотер, Маҳрез; Варди, Оказаки.
«Атлетико Мадрид»: Облак; Хуанфран, Годин, Савич, Луис; Ҳименес, Габи, Коке, Саул; Карраско; Гризманн.

Эслатиб ўтамиз, учрашув Тошкент вақти билан 23:45да бошланади. Дастлабки учрашувда «Атлетико» мезбон сифатида 1:0 ҳисобидаги ғалаба қозонганди.