Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги раҳбари Улуғбек Назаров ўз лавозимини тарк этган. Бу ҳақдаги маълумотни агентлик вакили «Кун.uz» мухбири билан суҳбатда тасдиқлади.

Манбанинг маълум қилишича, Асамов Ҳожибахлил Фазлитдинович агентликка вақтинчалик раҳбар сифатида тайинланган.

Бу ўзгариш агентлик Жанубий Кореяда ишлашни истовчиларни рўйхатга олиш бўйича март ойи охири ва апрель ойи бошида ўтказган тест синовларида тушунмовчиликлар рўй бериши ҳамда бунинг ортидан жамоатчиликнинг норозилиги келиб чиқиши фонида рўй берди.

17 апрель куни «Кун.uz» манбаси агентлик биносида бўлган ва агентлик раҳбари ишдан кетгани ҳақидаги дастлабки ахборотни аниқлаганди.

Бугун эса Миграция агентлиги ўтказган рўйхатга олиш ва тест синови натижалари бекор қилингани ҳақида маълум бўлди.

Жанубий Корея - қулфланган диёр. Миграция агентлигининг тўрт кунлик томошаси

Рўйхатга олиш натижалари Жанубий Кореяда ишлаш истагидаги «талабгорларнинг билимини синаш жараёни қатнашчилар орасида кўплаб англашилмовчиликлар ва норозиликларга сабаб бўлгани» туфайли бекор қилинган.

Рўйхатга олиш санаси ва тартиби ҳақида кейинроқ расман маълумот берилади.

Миграция агентлиги кимдан нимани яширмоқда?