Шимолий Корея халқаро ҳамжамият томондан қораланаётгани ва АҚШ билан ҳарбий кескинликнинг авж олишига қарамасдан, ракеталар синовини давом эттиради. Бу ҳақда Шимолий Корея ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Хан Сонг Рёль BBC News’га берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Биз ракета синовларини ҳар ҳафта, ҳар ой ва ҳар йиллик асосда ўтказамиз", деб айтди дипломат. У, шунингдек, агар АҚШ Пхеньянга қарши "ҳарбий воситаларни қўллашгача борадиган даражада ақлсиз" бўлса, катта кўламли уруш бошланишидан огоҳлантирди.