Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй 8 июнь куни мамлакатда муддатидан аввал парламент сайловлари ўтказилиши ҳақида эълон қилди. Ҳукумат раҳбари ўзининг Даунинг-стритдаги қароргоҳи олдидаги махсус мурожаатида шу ҳақида маълум қилди. 

"Мен ҳозиргина вазирлар маҳкамаси мажлисини ўтказдим ва биз 8 юнь куни ҳукумат умумхалқ сайловларни ўтказишига келишиб олдик", - деди у.