АҚШ ва Туркия президентлари Дональд Трамп ва Ражаб Тоййиб Эрдўған телефон орқали мулоқотда Сурия президенти Башар Асадни Идлиб вилоятида кимёвий қурол қўлланиши билан боғлиқ воқеа учун жавобгарликка тортиш зарурлигини айтишди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Трамп суҳбат чоғида кимёвий қурол қўлланишига жавобан АҚШнинг амалга оширган ҳаракатларини қўллаб-қувватлагани учун Эрдўғанга миннатдорчилик билдирди.

Сиёсатчилар шунингдек ИШИДга қарши кураш масалалари ва "ўз мақсадига эришиш учун террорчиликдан фойдаланадиган барча гуруҳларга қарши" ҳамкорликни муҳокама қилишган.  

Аввалроқ Асад киёвий ҳужум ҳақидаги хабарни "100 фоиз сохталаштириш" деб атаганди.