Туркия бош вазири ўринбосари Нўмон Куртулмушнинг баёнот беришича, мамлакат ҳукумати жумҳуриятдаги фавқулодда ҳолат тартибини яна 3 ойга узайтиришга қарор қилди. Шу ҳақдаги расмий сўров Туркия парламентига киритилади, деб хабар қилмоқда Anadolu агентлиги.

«Туркия миллий хавфсизлик кенгашининг фавқулодда ҳолат тартибини яна 3 ойга узайтириш бўйича таклифи бор. Биз бу қарорни қабул қилдик. Чоршанба куни у парламент тасдиғига киритилади», — деган Куртулмуш

Аввалроқ, Туркия миллий хавфсизлик кенгаши ҳукуматга фавқулодда ҳолаттартибини 3 ойга узайтиришни тавсия қилган эди. 

Эслатиб ўтамиз, фавқулодда ҳолат 2016 йил 16 июлга ўтар кечаси ҳарбий давлат тўнтаришига муваффақиятсиз уринишдан сўнг жорий қилинган эди.