17 апрель, сешанба куни Туркия шарқидаги Тунжели провинциясида вертолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақида NTV телеканали хабар берди

Манбага кўра, вертолёт бортида 14 киши бўлган. Улардан 8 нафари - полиция ходимлари ва икки судья. 

Таъкидланишича, Sikorsky вертолёти Туркия полиция департаментига тегишли. 

Провинция губернаторининг тахминларига кўра, вертолётнинг қулашига ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган. Воқеа жойига қутқарувчилар жўнатилган. 

Жабрланганлар ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумотлар йўқ.