Туркия парламенти мамлакатда фавқулодда ҳолат тартибини яна 90 кунга узайтириш таклифини маъқуллади. Бу ҳақда CNN Turk телеканали хабар тарқатди. 

Бундан олдинроқ Туркия ҳукумати Миллий хавфсизлик кенгашининг фавқулодда ҳолат тартибини узайтириш бўйича таклифини маъқуллаганди.

Охирги марта январь ойида фавқулодда ҳолат тартиби 90 кунга узайтирилганди.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда фавқулодда ҳолат режими 2016 йил июль воқеаларидан кейин 21 август куни уч ойлик муддатга киритилганди. Шундан буён ўтган йилнинг октябрида ва шу йилнинг январида бу тартиб 90 кун муддатга узайтирилди.

Ўтган йилнинг 16 июлга ўтар кечаси юз берган исён Туркия Қуролли кучлари аскар ва зобитлари гуруҳи томонидан ташкиллаштирилди. Анқара бунда АҚШда яшовчи мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гулан ва унинг тарафдорларини айблаган. 

Туркия ҳукумати фавқулодда ҳолат режимида парламент тасдиғисиз фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини чекловчи чораларни қабул қилиши мумкин.