Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов якшанба куни икки кунлик давлат ташрифи билан Қозоғистонга келади. Бу ҳақда Туркманистон ТИВ хабар берди.

Гурбангули Бердимухамедов Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев билан икки томонлама савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга оид масалаларни муҳокама қилади. Шунингдек, Туркманистон ва Қозоғистон раҳбарлари минтақада ва дунёда тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича фикр алмашадилар.

Турман-қозоқ олий даражадаги музокаралари якуни бўйича икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланиши кутилмоқда ҳамда улар икки давлат ўртасидаги шерикликни кенгайтиришга хизмат қилади.

Маълумот учун, Гурбангули Бердимухамедов ва Нурсултон Назарбоев сўнгги бор кенг кўламли икки томонлама музокараларни 2014 йилнинг декабрида, Қозоғистон етакчисининг Туркманистонга ташрифи давомида муҳокама қилишганди.