АҚШнинг Индиана штатида ғоз полициячига ҳужум қилди. Бу ҳолатга ABC канали эътибор қаратди.

Камера парранданинг йўлга отилиб чиқиши ва полиция кийимида бўлган эркакни чўқилаб ташлаганини тасвирга туширган.

Эркак қўлидаги сумка ёрдамида ғозни қўрқитишга уринган, бироқ жонивор ҳужум қилишда давом этган.

Охир-оқибат полициячи йиқилиб тушди ҳамда ўрнидан туриб, қочиб қолган.