Таиландда илон йўл бўйлаб ҳаракатланаётган мотоциклчини тишлаб олишига бир бахя қолди. Mashable портали ушбу ҳолат видеоролигига эътибор қаратган.

"Сиз, афтидан, мотоциклда кетиш чоғида илон томонидан ҳужумга учраш эҳтимоли кам, деб ўйласангиз керак. Бироқ, Таиланднинг Лампангида ҳаммаси бир қадар бошқача шекилли", - дея таъкидлайди нашр мухбири.

Роликда илоннинг ҳайдовчига ташланиши, бунинг оқибатида у бир ёнга қайтирилишга ва илон тишламаслиги учун оёғини кўтариб олишга мажбур бўлганини кўриш мумкин.

Кўп эҳтимол билан илон мотоцикл ортидан кетаётган машина тагида қолган.