“Жаҳон адабиёти” журнали 20 ёшда

Маданият 18 Апрель 2017 2343

Олий ҳарбий божхона инстититуда “Жаҳон адабиёти” журнали ташкил этилганлигининг 20 йиллигига бағишланган маънавий тадбир ўтказилди.  

Тадбирда Олий ҳарбий божхона институти профессор-ўқитувчилари ва тингловчилар,  “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаев, филология фанлари номзоди, ички ишлар идоралари фахрийси Тўлқин Сайдалиев, филология фанлари доктори Ҳамидулла Болтабоев, шоир, таржимон Турсун Али, шоир, таржимон Рустам Мусурмон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таржимон Амир Файзуллаев, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда таъкидланганидек, «Жаҳон адабиёти» журнали Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил  27 февралдаги қарорига асосан ташкил этилган эди.

Ўзбекистон Қаҳрамони, адабиётшунос олим Озод Шарафиддинов журналнинг биринчи бош муҳаррири сифатида 1997-2005 йилларда фаолият кўрсатди.

1997-2016 йиллар мобайнида журналнинг 235 та сони нашр этилди. Ўтган давр мобайнида журналда 100 дан ортиқ роман, 200 дан зиёд қисса, 1000 дан ортиқ ҳикоя ва новелла 500 га яқин фалсафий –публицистик, илмий-назарий мақолалар эълон қилинди. 

Жорий йилда республика миқёсида «Жаҳон адабиёти» журнали ташкил этилганлигининг 20 йиллигига бағишлаб турли тадбирлар ва ижодий учрашувлар ўтказилмоқда. 

«Жаҳон адабиёти» журнали ташкил этилганлигининг 20 йиллигига бағишлаб Олий ҳарбий божхона институтида ўтказилган тадбирда ҳам журналда бугунги кунда чоп этилаётган бадиий асарларни баркамол авлодни тарбиялашда тутган ўрни хусусида атрофлича фикр юритилди.

Кун янгиликлари
Ҳафталик: Жиззахга ташриф, янги Malibu, МХХ брифинги, “Қамчиқ”даги ёриқ, янги ҳокимлар ва Шимолий Корея машмашаси
19:13 / 29.04.2017 18073 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан учрашди
14:52 / 29.04.2017 84022 Ўзбекистон
Ўзбекистонда илк бор онлайн таълим олиш имконияти пайдо бўлди
22:53 / 28.04.2017 20698 Жамият
Кичик Трамп отасининг 100 кун ичидаги асосий ютуқларини санади
09:36 290 Жаҳон
Ле Пен евро пул бирлигини Франция учун ортиқча юк деб атади
09:26 312 Жаҳон
Денгиз йиртқичларига қарши курашувчи француз акула қурбонига айланди
09:08 1441 Жамият
Трамп АҚШ манфаатларига жавоб бермайдиган барча келишувларни бекор қилишга ваъда берди
08:54 621 Жаҳон
Танзанияда қалбаки дипломларга эга 10 мингга яқин амалдор лавозимидан бўшатилди
08:45 682 Жаҳон
Фоторепортаж. «Бавария» – яна чемпион, мавсум сарҳисоби рақамларда
08:41 999 Спорт
Трамп АҚШ оммавий ахборот воситаларини "Вашингтон ботқоғи" деб атади
08:24 869 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар