18 апрелнинг асосий янгиликлари ва ҳодисалари «Кун.uz»нинг кечки дайжестида тақдим этилади.

Бугун ҳам Ўзбекистон ва жаҳонда хабарлар оқими тинмади. Ўзбекистонда вазирлик даражасидаги амалдорлар туман ҳокимларига айланди, кейинги ҳафталарда жамоатчилик диққат марказида турган Миграция агентлиги билан боғлиқ можаролар талабларнинг қондирилиши ва раҳбарнинг ишдан бўшатилиши билан якунланди. Шунингдек, Туркияда референдумдан кейинги жараёнлар давом этмоқда, Россияда эса Санкт-Петербург теракти бўйича ишлар жадаллашди, теракт ташкилотчиси сифатида қўлга олинган Аброр Азимов маҳкамага келтирилди.

Ўзбекистон хабарлари

Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга бориши тасдиқланди
Атамбаев Ўзбекистонга ташриф буюришга тайёргарлик кўрмоқда
Давлат қўмитасидан туманга. Чилонзорга янги ҳоким тайинланди
Ҳайфсан олган қўмита раҳбари туман ҳокимлигига туширилди
Яна бир вазирлик мансабдори туман ҳокимлигига туширилди
Марказий банк раисига ўринбосар тайинланди
Давлат рақобат қўмитаси қайтадан ташкил этилди
Ҳукумат мажлиси: Вазирлар ҳисобот берди
Азимов ва бошқа масъулларга нақд пул маблағлари бўйича зарур вазифа юклатилди
Тошкент ва Остона автобозорни қандай тақсимлаб олади?
11та шаҳарда ишсизларга касб-ҳунар ўргатиш марказлари очилади, стипендиялар тўланади

Миграция агентлигида жонланиш

Миграция агентлиги кимдан нимани яширмоқда?
Миграция агентлигида жиддий ўзгаришлар
Миграция агентлиги ўтказган рўйхатга олиш ва тест синови натижалари бекор қилинди
Назаров миграция агентлиги раҳбарлигидан кетди, вақтинчалик раҳбар иш бошлади

Туркия референдуми

Туркия референдуми: Билиш керак бўлган жиҳатлар
АТП Эрдўғанга ўз сафига қайтишни таклиф қилади
Брюссель Туркияда ўлим жазоси қайтарилиши оқибатларидан огоҳлантирди
Австрия: Туркия учун Европа иттифоқи эшиклари ёпилди
Туркия мухолифати референдум натижаларини бекор қилишни сўради
Туркияда фавқулодда ҳолат режими яна узайтирилди
Фотожамланма: Туркияда референдумдан сўнг намойишлар ўтказилмоқда

Петербург теракти иши

Петербург теракти ташкилотчиси сифатида марказий осиёлик қўлга олинди
Петербург теракти ташкилотчиси сифатида ушланган Азимов ҳақида янги маълумотлар берилди
Азимов Петербург теракти ташкилотчиси бўлганини тан олди
Азимов теракт ташкилотчиси эканини тан олгани ҳақида кўрсатма бермаган
«Мен буйруқ бажарганман» — Азимов теракт ташкилотчиси эканини инкор қилди
Суд Аброр Азимовни ҳибсга олди

Жамият хабарлари

Тошкентда икки автобус «пойга»си тўқнашув билан тугади
МХХ Сурияга кетишга тайёрланган йирик гуруҳ фаолиятига чек қўйди
Ҳиндистонда сохта визадан фойдаланишга уринган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди
Тошкентдаги 7-туғуруқ комплекси йўллари ҳомиладорларга хавф солмоқда
Тожикистонда болаларга исм қўйишда тақиқлар пайдо бўлди
«Хоним, колбасалар ёқдими?». Тимошенко ва Лукашенконинг орасига совуқчилик солган воқеа