АҚШ ва Мексика ўртасидаги девор қурилиши 70 млрд долларга айланади

Иқтисодиёт 19 Апрель 2017 9450

АҚШ-Мексика чегарасида девор қурилиши қиймати тахминан 66,9 млрд долларни ташкил қилади. Бу ҳақда АҚШ конгрессининг миллий хавфсизлик ва ҳукумат идоралари қўмитасига кирувчи демократ сенаторлар ёрдамчилари томонидан тузилган ҳисоботда айтилган. Айнан шу қўмита девор қурилиши лойиҳасини назорат қилади.

"Ҳар бир милга (1,6 км) 36,6 млн доллардан кетиши ҳисобга олинса, узунлиги 1827 миль (2940 км) бўлган девор нархи 66,9 млрд доллардан ошади. Шу тариқа АҚШдаги ҳар бир эркак, аёл ва бола девор қурилиши учун 200 доллардан кўпроқ тўлайди", деб айтилган ҳисоботда.

Шу билан бирга, Демократик партия ҳисоб-китобларига кўра, деворни таъмирлаш ва унга хизмат кўрсатишга ҳар йили 150 млн доллар сарфланиши мумкин". Ҳисобот муаллифларининг фикрича, лойиҳа девор ўтадиган хусусий ерларни харид қилиш бўйича кўп йиллик суд тортишувларига олиб келади. 

Аввалроқ АҚШ миллий хавфсизлик вазирлиги девор қурилишига 21,6 млрд доллар сарфланишини маълум қилганди. АҚШ конгресси сенатининг миллий хавфсизлик ва ҳукумат идоралари ишлари бўйича қўмитаси раҳбари  Рон Жонсон эса Исроилнинг Миср билан девор қуришига сарфлаган харажатларига асосланиб, Мексика чегарасидаги девор 5-8 млрд долларга тушишини айтганди.

АҚШ президенти Дональд Трамп 25 январда Мексика билан чегарада девор қурилиши ҳақида фармонни имзолаган ва унинг амалга оширилиши дарҳол бошланишини айтган. Трампнинг айтишича, девор баландлиги 15 метрга яқин бўлиши лозим ва унинг қурилишига 10-12 млрд доллар сарфланади.    

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44785 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 62073 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34206 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19362 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 74002 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59955 Жамият
Лотереяда фирибгарлик қилган дастурчи 25 йилга қамалди
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1749 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Кўпроқ янгиликлар