АҚШнинг Оклаҳома штати полиция раҳбари Жастин Берч ўзига хос ишга қўл урди.

У автомобилда тезликни оширгани учун ўзига ўзи жарима ёзган. Полициячи қоидани бузгани ҳақида кузатув камерасидан билиб қолган. Автомобилини соатига 120 км тезликда бошқарган полиция раҳбари ўзига 300 доллар миқдорида жарима ёзган.