17 апрель куни Тошкент шаҳрининг Чўлпон кўчасида соат 9:00да йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

«Нексия» автомобилининг 1996 йилда туғилган, олий таълим муассасаларидан бирининг иккинчи босқичида таҳсил олувчи ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди ҳамда керакли ёрдам кўрсатмасдан воқеа жойидан қочиб кетди. ЙТҲ «Оқшом» кафеси рўпарасида юз берган.

1950 йилда туғилган жабрланувчи бўлмиш пенсионер аёл мия чайқалиши ва турли оғирликдаги жароҳатлар билан нейрожарроҳлик клиникасига олиб кетилди.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида «Нексия» ҳайдовчиси ўша куни соат 19:45 да  Тошкент ЙҲХББ ходимлари томонидан қўлга олинди. Эндиликда у қонун олдида жавоб беради.