19 апрелда Черногория скупшинаси (парламенти) раиси Иван Брайович мамлакатнинг НАТОга кириши ҳақидаги қонун кўриб чиқиладиган йиғилишнинг ўтказилишини 28 апрелга белгилади.

Таъкидланишича, йиғилиш Цетиньедаги парламент биносида ўтказилади.

Қонун лойиҳасини овоз беришга "жадаллик билан қабул қилиш таклифи билан" Черногория ҳукумати киритади.

Аввалроқ Черногория ҳукумати НАТОга аъзо бўлишни референдумда эмас, балки парламентда овоз бериш билан ҳал қилишни режалаштираётганини маълум қилганди.