Американинг Forbes журнали томонидан тақдим этиладиган дунёнинг энг машҳур 100 сармоячиси рейтинги ёхуд "Мидас рўйхати" янгиланди.

"Мидас рўйхатида" биринчи ўрин мана тўрт йилдирки,  кетма-кет Sequoia Capital инвестиция фонди ҳамкори Жим Гетцга насиб этмоқда. У WhatsApp'нинг эрта босқичида сервисга 60 миллион доллар киритган ягона сармоячи бўлган. Натижада Гетц мессенжерни Facebook'га сотиб, 3 миллиард доллардан зиёд ишлаб олди. 

Рейтингнинг иккинчи поғонасини Lowercase Capital фондининг бошқарувчи ҳамкори Крис Сакка эгаллади. У Twitter, Uber ва бошқа стартапларга маблағ киритган бўлиб, охир-оқибат уларнинг барчаси катта бизнесга айланди.

Етакчилар учлигини Benchmark ҳамкори Питер Фентон тугаллайди. У - Twitter, Zendesk ва Yelp сармоячиларидан бири. 

Топ-5 рўйхатидан шунингдек Instagram'нинг илк сармоячиси Стив Андерсон ва Founders Fund муассиси Брайан Сингерманлар ҳам ўрин олган.