ИШИД террорчи гуруҳи жангарилари АҚШ ва Австралиянинг ҳарбий инструкторларига қарши терига зарар келтирувчи иприт газини қўллади. Ҳарбийлар Ироқдаги қисмлардан бирида бўлган, деб хабар қилмоқда CBS News телеканали.

Қайд этилишича, ҳодиса ўтган якшанба 16 апрель куни юз берган. Телеканал маълумотларига кўра, 25 нафар ироқликка шифокорлар ёрдам кўрсатган. Ҳарбий инструкторларнинг ҳеч бири жабрланмаган. 

Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари бошланган.