«Реал» ва «Атлетико» жамоалари мос равишда «Бавария» ҳамда «Лестер»ни мағлубиятга учратиб, Европа чемпионлар лигасининг 1/2 финалига йўлланма олди.

Натижада камида икки испан клуби кетма-кет 7-марта ЕЧЛ ярим финалида иштирок этадиган бўлди. Энг қизиқ томони уларнинг барчасида «Реал» иштирок этган.

Агар «Барселона» «Ювентус»га қарши учрашувни (дастслабки учрашув – 0:3) ўз фойдасига ҳал қила олса ярим финалда испан жамоалари сони учтани ташкил қилади.