"ПСЖ" ҳужумчиси Эдинсон Кавани Лига 1 мусобақасининг 31-турида "Метц" дарвозасига гол киритди. 

Ушбу гол Кавани учун жорий мавсум Франция чемпионатидаги 30-гол бўлди. Футболчи 7та голни пенальтидан киритган. 

29 ёшли футболчи фаолиятида илк бор миллий чемпионат доирасида бир мавсумда 30та гол киритиб, шахсий рекордини ўрнатди. Бундан аввал футболчи 2012/13 йилги мавсумда "Наполи" таркибида 29та гол киритган эди.