Фаолияти тугатилган Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири лавозимида фаолият юритган Маҳмуд Айтниязов янги лавозимга тайинланган. Бу ҳақда Kruz.uz хабар берди

Маълум бўлишича, собиқ вазир Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театрига директор этиб тайинланган.  

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри директори Айтмуратов Пўлат Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири этиб тайинланган эди.