Навбатдаги антиқа уй: 1200 доллар эвазига ковбойлар этигида бир ой яшашингиз мумкин

Lifestyle 19 Апрель 2017 6852

Дунёнинг турли бурчакларидан архитекторлар ноодатий уйларнинг шаклини ўйлаб топиш бўйича ўзаро беллашишмоқда. Шу ўринда Техас штатининг Хантсвилл шаҳрида яшовчи рассом Дэн Филлипс ҳам ўз маҳоратини кўрсатиш учун ковбойлар мавзусини танлади. 

Phoenix Commotion қурилиш компанияси билан ҳамкорликда Филлипс амалиётчилар ёрдамида ковбойлар этиги шаклидаги уйга асос солди. Бундай антиқа уйни яратишда унга болалар учун севимли бўлган этик ичида яшовчи кампир ҳақидаги эртак илҳом бағишлаган. 

Бир қарашда турар-жой сифатидаги этик функционал эмасдек туюлади. Бироқ барча қўрқувлар асоссиз. 65 кв. метр майдонли уй ичида меҳмонхона, иккита ётоқхона ва ошхона мавжуд. Айлана шаклидаги зиналар бўйлаб юқорига чиқсангиз, дам олиш учун ажойиб айвонга гувоҳ бўласиз. 

Этик уйнинг қулайлигини синаб кўриш истагида бўлган ҳар қандай оила унда бир ой яшаш учун 1200 доллар тўласа кифоя.  

Дэн Филлипс ижодий ғояларга тўлиб тошган ва у ковбойлар мавзусини янада олға суриб, эндиликда ковбойлар шляпаси кўринишидаги уйни яратиш ниятида. 

Кун янгиликлари
Ҳафталик: Жиззахга ташриф, янги Malibu, МХХ брифинги, “Қамчиқ”даги ёриқ, янги ҳокимлар ва Шимолий Корея машмашаси
19:13 / 29.04.2017 18412 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан учрашди
14:52 / 29.04.2017 84240 Ўзбекистон
Ўзбекистонда илк бор онлайн таълим олиш имконияти пайдо бўлди
22:53 / 28.04.2017 20789 Жамият
Сноуден сўз эркинлигини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун мукофотланди
Туркманистонда Ахалтекин отлари куни нишонланмоқда
09:56 163 Жамият
Кичик Трамп отасининг 100 кун ичидаги асосий ютуқларини санади
09:36 504 Жаҳон
Ле Пен евро пул бирлигини Франция учун ортиқча юк деб атади
09:26 435 Жаҳон
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ҳамдардлик билдирди
Денгиз йиртқичларига қарши курашувчи француз акула қурбонига айланди
09:08 1691 Жамият
Трамп АҚШ манфаатларига жавоб бермайдиган барча келишувларни бекор қилишга ваъда берди
08:54 704 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар