Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистон президенти ҳузурида Жамоатчилик онгини модернизация қилиш дастурини амалга ошириш бўйича миллий комиссия ташкил этиш ҳақидаги фармонни имзолади.   

Комиссия жамоатчилик онгини модернизация қилиш дастурини амалга ошириш, мамлакатнинг маданий-гуманитар ривожланишини таъминлаш мақсадида яратилмоқда. Фармон матнида, у имзолангандан бошлаб кучга кириши айтилган.