Олимлар Жанубий океан сувларида китга камера ўрнатган ҳолда видеони суратга туширишди. Роликка Mashable портали эътибор қаратди.

Лойиҳада қатор ташкилотларнинг тадқиқотчилари иштирок этди.

"Олимлар китларнинг Антарктикадаги ҳаётининг кишиларга маълум бўлмаган, ўзига хос жиҳатларидан хабардор бўлиш учун камералар ўрнатишди, - дейилади Бутунжаҳон ёввойи табиат фондининг видеога қолдирилган изоҳида. – Бу китлар қачон ва қандай қилиб овқатланиши, уларнинг ижтимоий ҳаёти, ҳаттоки улар қандай куч билан “пуфлаши” ва шу тариқа нафас олиш учун музни тозалаши ҳақида маълумот олишга имкон берди".

"Биз китлар кундузги вақтнинг аксарият қисмида ҳордиқ чиқариши ва мулоқот қилиши, кечаси ва тунда эса асосан озиқланишини кўрсатишга муваффақ бўлдик", - дея таъкидлаб ўтди китларни ўрганиш бўйича етакчи мутахассис Ари Фридлэндер.

Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, олинган маълумотлар уларга китларни озиқлантириш туманларини сақлаб қолишга ёрдам беради.