Астрономлар 2014 JO25 астероидининг суратларини олишга муваффақ бўлишди. У 19 апрель куни Ерга яқин масофадан учиб ўтади. АҚШдаги Голдстоун обсерваториясидаги 70 метрлик радар ёрдамида шундай натижага эришилган. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, астероид ерёнғоқ шаклида бўлиб, айланиш вақти беш соатга тенг. 

Тасвир тиниқлиги бир пикселга 7,7 метр нисбатда олинган. «Астероид бир-бирига туташган икки тузилмадан таркиб топган», — дея изоҳлаган кузатувлар раҳбари Шантану Найду.

Гарчи тўқнашув таҳдиди бўлмаса-да, бу ўлчамдаги астероидлар (650 м) орасида энг яқин масофадан— 1,8 млн км узоқликдан учиб ўтади. Айтиш жоизки, бу масофадан ҳафтада бир неча марта анча кичик астероидлар ўтади, бироқ 2014 JO25 каби осмон жисми биринчи марта яқинлашмоқда. Бундан аввал, мазкур астероид 400 йил аввал яқинлашган, навбатдагиси 2600 йилдан кейин содир бўлади.