Украина президенти Петро Порошенко Россияни тимсоҳга ўхшатди. Бу ҳақда 112 телеканалида хабар берилган.

Лондондаги халқаро муносабатлар бўйича Қироллик институти бўлмиш Chatham House институтидаги чиқиши вақтида у ғарб сиёсатчиларини Москва билан мулоқоти ҳолати учун танқид қилган. Кейин у ўзининг сўзларини далиллаш учун инглиз сиёсатчиси Уинстон Черчиллнинг сўзларидан иқтибос келтирган.

"Черчилль 1942 йилнинг январида шундай деганди: Тимсоҳнинг қорнини тўйдириб туриш деб ҳисоблайдиганлар унутмасинки, бир кун келиб тимсоҳ унинг ўзини ҳам еб қўяди". Ҳозирги вазиятда Россия тимсоҳдир", деган Порошенко. 

Украиналиклар президенти бундай йўл тутмоқчи бўлган барча томонларни Москванинг "иштаҳасини қондириш" иложсиз иш эканидан огоҳлантиришини эълон қилган.

Бундан олдинроқ Порошенко Россияни "провинциализм"да (маҳаллийчилик, қолоқлик - таҳр.) айблаган ва Москванинг мақсади - Украинада вазиятни беқарорлаштириш эканини айтиб ўтганди.