Ravon R2 (Spark) Россияда энг кўп сотилувчи автомобиллар қаторидан жой олди

Иқтисодиёт 19 Апрель 2017 14240

"АВТОСТАТ" таҳлилий агентлиги 2017 йил январь-февраль ойлари натижаларига кўра, Россиядаги енгил автомобиллар бозорини ўрганиб чиқди. Ушбу тадқиқот "хэтчбек" кузовига эга машиналарни ўз ичига қамраб олди. Унинг натижасига кўра, бундай моделдаги энг кўп сотилувчи машиналар рейтинги тузилди.    

GM Uzbekistan компаниясининг Асакадаги заводида ишлаб чиқарилувчи Ravon R2 автомобили ушбу рейтингда 10-ўрин эгаллади. Бу машинадан Россияда кўриб чиқилган давр ичида 372 дона сотилган. Ўзбек машинаси 7-9-ўриндаги машиналардан унча ҳам ортда қолмаган. Мисол учун, 429 дона миқдорда сотилган Ford Focus 7-ўринни, 427 дона сотилган LADA Kalina 8-ўринни ва 414 дона сотилган Ford Fiesta 9-ўринни эгаллаган.

Рейтинг етакчиси LADA Granta модели бўлди. Бу машинадан кўриб чиқилган давр ичида 4189 дона сотилган. 2-ўринни Lada Xray хэтчбеки эгаллаган (3698). 3-ўрин эса 3204 дона миқдорда сотилган Renault Sandero’га насиб қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ravon R2 (Spark) 1,25 литрли B-DOHC двигатели ва янги авлоддаги автоматик трансмиссия билан жиҳозланган. Машина комплектацияси ўз ичига яхшиланган шовқин изоляцияси, янгиланган асбоблар панели, MP3, USB, AUX ва Bluetooth функцияларига эга аудиотизимни олган. Ravon R2’нинг фаол ва пассив хавфсизлик тизимидан хавфсизлик ёстиқчалари, рулни электрон бошқариш тизими, электр ойна кўтаргичлар, антиблокировкалаш тормози ва болалар ўриндиқларини маҳкамлаш тизими жой олган.  

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44785 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 62073 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34206 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19362 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 74002 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59955 Жамият
Лотереяда фирибгарлик қилган дастурчи 25 йилга қамалди
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1749 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Кўпроқ янгиликлар