Европа чемпионлар лигасининг чорак финалидан ўрин олган учрашувда «Реал» ва «Бавария» жамоалари учрашувида Роналду ҳэт-трикка эришди.

Натижада португалиялик футболчи ЕЧЛда урган голлари сонини 100тага етказиб олди ва бу натижага эришган биринчи футболчига айланди. Унинг энг яқин таъқибчиси Лионель Месси ҳисобида 94та гол мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, учрашувда «Реал» 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.