Россия ва Ўзбекистон рус нефтини ташиш йўналишларини муҳокама қилади

Иқтисодиёт 19 Апрель 2017 12781

Россия ва Ўзбекистон федерация ҳудудидан нефть ташиш йўналишлари ҳамда ҳажмини муҳокама қилишни давом эттиради. Бу ҳақда Россия Энергетика вазирлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда Sputnik агентлиги хабар берган.

«Ўзбекнефтгаз» ва Россия энергетика вазирлиги ўртасида англашув меморандуми Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москвага ташрифи доирасида имзоланганди. Унга кўра томонлар турли соҳалар қатори Ўзбекистонга нефть етказиб бериш бўйича ҳамкорлик қилишга келишганди.

Меморандумнинг амалиётини мувофиқлаштириш учун уч томонлама ишчи гуруҳ ташкил қилинган.

Россия Федерацияси энергетика вазири ўринбосари Кирилл Молодцовнинг таъкидлашича, Ўзбекистонга Қозоғистон орқали нефть етказишнинг иккита эҳтимолий маршрути мавжуд. Унинг сўзларига қараганда, улар ҳозирда ўрганиб чиқилмоқда.

Тошкентда 13-14 апрель кунларида икки мамлакат вакиллари ўртасида учрашув ўтказилган ва унда Ўзбекистонга нефть етказиб бериш соҳасидаги муносабатларнинг истиқболлари муҳокама этилганди.

Март ойида, Ўзбекистон президентининг Қозоғистонга ташрифи доирасида «Ўзбекнефтгаз» ва «ҚазМунайГаз» компаниялари ўртасида нефтгаз соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланганди. Унга кўра, «ҚазМунайГаз» Россия нефтини Ўзбекистонга транзит қилади.

Ўзбекистон нефть импорти учун Қозоғистондаги қувурдан фойдаланади

Россия нефть қувурларида Тошкентга ваъда қилинган нефть учун жой топа олишмадими? 

Кун янгиликлари
Parus — кўнгилочар мажмуасида болалар аттракционларига 20 фоизлик бонуслар берилмоқда
11:48 3611 Жамият
Пластик карточкадан нақд пул ечиш...ҳамон муаммо
17:21 / 25.04.2017 49807 Жамият
Қониқарсиз газ таъминоти: муаммонинг илдизи ва аҳолининг миллионлаб қарзлари
16:19 / 25.04.2017 40515 Ўзбекистон
Ўзбекистондаги энг яхши ихтирочилар таништирилди
Човушўғли: Ўзбекистон - минтақадаги барқарорлик манбаи
Дайжест: Туркия ТИВ раҳбари Ўзбекистонда, мактаблардаги ўзгариш, Медведевдан хафа руслар ва куннинг бошқа хабарлари
19:54 1030 Жаҳон
«Кўчирмачиликка чек қўямиз»: Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқи бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди
Бишкек собиқ ҳокими Атамбоевдан ёрдам сўради
19:49 1155 Жаҳон
Афғонистоннинг собиқ президенти Россия, АҚШ ва Хитойни бирлашишга чақирди
19:46 1098 Жаҳон
Истанбулда микроавтобус портлаши оқибатида 5 киши жароҳат олди
19:45 537 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар