“Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази” давлат унитар корхонаси томонидан 375 метрлик Тошкент телеминорасининг 100 метрдаги томоша майдончаси ва 105 метрдаги “Коинот” ресторанига кириш тарифлари прейскуранти қайта тасдиқланиб, 2017 йил 1 апрелдан амалга киритилди. Бу ҳақда Кун.uz’га ДУК ахборот хизмати хабар берди.

Янги прескурантга мувофиқ, телеминорага ташриф буюрувчилар тоифаларга ажратилган бўлиб, A тоифага кирувчиларга кириш бепул қилиб белгиланган. 

Шунингдек, Тошкент телеминорасига ташриф буюраётган чет эл ва фуқароликка эга бўлмаган шахсларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 16 ёшдан катта чет эл фуқаролари учун кириш тарифларига 2017 йил 1 апрелдан 1 сентябргача бўлган муддатга 40 фоиз миқдорида чегирма белгиланди.

Тошкент телеминорасининг томоша майдончаси ва “Коинот” ресторанига кириш тарифлари янги прескуранти билан www.crrt.uz сайтининг эълонлар бўлимида танишиш мумкин.