21-22 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги International Hotel меҳмонхонасида "Таълим ва касб - 2017" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. Унда мамлакатимиз абитуриентлари дунёнинг турли олий таълим муассасалари билан танишиш имконига эга бўлишади. 

"Таълим ва касб - 2017" халқаро кўргазмасида Россия, Беларусь, Швейцария, Жанубий Корея ва Сингапурдан 30 дан зиёд университет вакиллари қатнашади. Москва давлат халқаро муносабатлар институти, Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети, И.М.Сеченов номидаги Биринчи Москва давлат тиббиёт университети, BHMS Швейцария меҳмонхона бошқаруви мактаби, Жанубий Кореянинг Solbridge Business School мактаби, Малайзиянинг Asia Pacific университети шулар жумласидандир.

Мазкур кўргазмада абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ОТМларга кириш имкониятлари, факультетлар, мутахассисликлар, ўқиш муддати ва қиймати ҳақида тўғридан-тўғри университет вакилларидан маълумот олишлари мумкин бўлади. 

Бундай кўргазмалардан мақсад олий таълим соҳасида тажриба алмашиш, шунингдек етакчи маҳаллий ва хориж ўқув муассасалари билан дўстона муносабат ўрнатишдир.