АҚШ президенти Дональд Трамп TMJ4 телеканалига берган интервьюсида америкаликларда АҚШ ва Шимолий Корея ўртасида ядровий уруш бошланишидан хавотирланиш учун барча асослар борлигини айтган.  

"Ҳар доим хавотирланиш керак. Биз ким билан иш кўраётганимиз номаълум", деб айтган Трамп журналистнинг АҚШ фуқаролари Шимолий Корея билан ядровий уруш бошланишидан қанчалик хавотирланишлари кераклиги ҳақида берган саволига жавобан. 

Шу билан бирга Трамп Хитой раиси Си Цзиньпин билан ўтган учрашувда Корея инқирози ҳақида кўплаб янги маълумотларни билиб олганини эслатиб ўтди.

"Нима бўлишини кўрамиз. Вазият жуда, жуда мураккаб", деб таъкидлаб ўтган Трамп.

Аввалроқ АҚШ вице-президенти Майкл Пенс Япония бош вазири Синдзо Абэ билан учрашувда "тинчликка куч билан эришиш" йўли ҳақида гапириб ўтган.