Аввал хабар берганимиздек, Миллий матбуот марказида “Ўзвиносаноатхолдинг” холдинг компанияси матбуот анжумани ўтказди.

Матбуот анжуманида берилган маълумотга кўра, Ўзбекистонда етиштирилаётган узум ҳажми киши бошига 32 килограммдан тўғри келади. 

Бундан ташқари, узум ва ундан қайта ишланган маҳсулотлар эса 24 давлатга экспорт қилинмоқда, 2016 йилда 72 минг тонна майиз ташқи бозорга чиқарилди, шунингдек Қўшработ, Хатирчи туманларида майизбоп узум мўл етиштирилаётгани, жорий йилда мазкур туманларда хўраки узумни қуритиш ва қадоқлаб, экспорт қилишга ихтисослашган корхоналар барпо этилиши қайд этилди.