Греция пойтахти Афинада жойлашган Eurabank бўлимида бомба портлади. Бу ҳақда Афина ОАВ хабар берди. 

Маҳаллий вақт билан соат 22:00 да номаълум шахс zougla.gr янгиликлар сайти нашриётига телефон қилиб, Сантароза кўчасидаги 7-уйда жойлашган Eurabank офисида 35 дақиқадан сўнг портлаш бўлиши ҳақида маълум қилди. 

Агентлик хабарига кўра, ҳозирда жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ. 

Портлаш банк офиси ҳамда унинг атрофидаги биноларга моддий зарар келтирган.