Акрам Азимов ҳибсга олинди

Жаҳон 20 Апрель 2017 28571
Фото: © РИА Новости

Санкт-Петербург метросидаги теракт ташкилотчиларидан бири сифатида қўлга олинган Акрам Азимов икки марта Туркияга сафар қилган. Бу ҳақда Москва Басман судида тақдим этилган тергов материаллари гувоҳлик беради.

«Паспортдаги маълумотларга кўра, гумонланувчи Туркияга икки марта борган — 2016 йилнинг декабрида ва 2017 мартида», — дея судьянинг сўзларини келтирган РИА Новости.

Бундан олдинроқ Азимов терактга алоқадорлигини рад этгани айтилганди.

ФСБ  Акрам Азимовни теракт тайёрланиши учун фойдаланилган маблағларни етказиб берганликда гумон қилиб қўлга олганди.

У тергов жараёнида ўзига қўйилган айбларни тан олган.

Тергов қўмитаси маълумотига кўра,  Акбаржон Жалиловга халқаро террорчи ташкилотлардан бири орқали маблағ етказиб берган.

«Тергов тақдим этган маълумотларга кўра, Азимов Жалилов билан алоқада бўлган ва унга пул етказиб берган. У пул маблағларини Туркиядаги халқаро террорчи ташкилотдан олган», — дея судья Елена Ленскаянинг Азимовни ҳибсга олиш ҳақидаги қароридан иқтибос келтирган РИА Новости.

Қайд этилишича, Азимов «ҳужжатларни сохталаштириш» билан шуғулланган. Бу орқали у террорчиларнинг Россияга бемалол кириб келишини таъминлаган.

18 апрель куни Акрам Азимовнинг укаси Аброр Азимов ҳибсга олинганди.

ФСБ томошаси. Азимов Ўшда қўлга олинган, кейин Москвада бошқатдан қўлга олинган

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 6995 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 18873 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44742 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46461 Lifestyle
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:18 477 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 2134 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 2831 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 3668 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 4720 Спорт
Жанубий Корея президенти: АҚШ билан машқлар кескинликни оширишга йўналтирилмаган 
10:23 1333 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар